АсосийDunyo

Сейсмолог Туркияда кучли зилзилалар даври ҳақида огоҳлантирмоқда

'Сейсмолог Туркияда кучли зилзилалар даври ҳақида огоҳлантирмоқда'ning rasmi

Турк сейсмологи Нажи Герюр Туркия кучли зилзилалар даврини бошдан кечиришини айтди. Аввалроқ эксперт Истанбулда янги кучли силкинишлар юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди. 

Сейсмолог табиий офатлар эҳтимоли жуда юқори эканлигини таъкидлаб, уларга тайёргарлик кўришни талаб қилди. Экспертнинг сўзларига кўра, ҳозир Истанбул зилзилаларга тайёр эмас, аҳолини ҳимоя қилиш учун кўп иш қилиш керак. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Мармара денгизида Истанбул қирғоқлари яқинида 3,3 магнитудали зилзила содир бўлган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар