АсосийЖАМИЯТ

Президент тадбиркорлар билан учрашувда “тадбиркор” сўзини 79 марта тилга олди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари президент Шавкат Мирзиёевнинг тадб...

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашувда сўзлаган нутқининг лингвистик контент-таҳлилини ўтказди. 

Экспертлар тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлаган. 

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев ўз нутқида жами 3 884 та сўздан фойдаланган.
Президентнинг нутқини таҳлил қилиш (асл тилдан) тадбиркорларнинг энг долзарб муаммолари солиқлар ва кредитлар эканини кўрсатган. Президент томонидан энг кўп тилга олинган сўзлар “тадбиркор”, “бизнес”, “солиқ”, “корхона”, “тизим”, “маҳсулот”, “кредит” ва “жамғарма” бўлди.

Хусусан, “тадбиркор” сўзи 79 марта, “бизнес” сўзи 50 марта, “солиқ” сўзи 35 марта, “корхона” сўзи 35 марта, “тизим” сўзи 22 марта, “маҳсулот” сўзи 21 марта, “кредит” сўзи 21 марта ва “жамғарма” сўзи 18 марта тилга олинган. “Банк” ва у билан боғлиқ сўзлар 15 марта айтилган.

Таҳлил натижаларига кўра, президент нутқининг 18 фоиз қисми кичик бизнес, 18 фоиз қисми очиқ мулоқот натижалари, 13 фоиз қисми содда солиқ маъмурчилиги ва бюрократиясиз қулай муҳит, 13 фоизи ўрта бизнес, 13 фоиз қисми сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва бошқа масалаларга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар