Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида чиқинди ташишга мўлжалланган махсус автомашинада ёнғин содир бўлгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқамаси маълумот берди.
Қайд этилишича, 19 август соат 16:03 ларда Чилонзор тумани ҚХАЙ кўчасида Махсус транс автоуловининг матор қисмида қисқа туташув содир бўлган. Қисқа туташув натижасида жабрланган фуқаролар йўқ.






