АсосийЖАМИЯТ

Кириш имтиҳонларида энг паст баллни қайси вилоят абитуриентлари олгани маълум бўлди

Жорий йилда мактабни битирган абитуриентларнинг тест синовида кўрсатган натижалари эълон қ...

Жорий йилда мактабни битирган абитуриентларнинг тест синовида кўрсатган натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, имтиҳонга кирган 359 минг 790 нафар мактаб битирувчиларидан 36 фоизи (129 минг 609 нафар) 56,7 баллдан кам тўплаган. Ҳудудлар кесимида Бухоро, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги мактаб битирувчилари энг юқори балларни эгаллаган бўлса, Сурхондарё, Тошкент, Андижон вилоятларидаги мактаб битирувчилари энг паст кўрсаткичларни қайд этган. Бу ҳақда ҳуқукшунос журналист Хушнудбек ёзди. 

Бухоро вилоятида мактаб битирувчилари ўртача 86,4 балл тўплаган. Андижон вилоятида бу кўрсаткич 70,4 баллни ташкил қилган.

Очиқланган маълумотларга кўра, жорий йилда жами абитуриентларнинг салкам ярми (49,4 фоиз) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган. 56,7 баллдан кам тўплаган абитуриентларнинг 70,5 фоизи аввалги йилларда ўқишни тугатганлар бўлса, қолган 29,5 фоизи жорий йилги битирувчилар бўлган.

Маълумот учун, жорий йилда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 млн 18 минг 7 нафарни ташкил этган. Шулардан 948 486 нафар абитуриент тест синовига лойиқ деб топилган, аммо улардан 59 866 нафари имтиҳонга келмаган. Шунингдек, 13 кун давом этган имтиҳонлардан жами 148 нафар абитуриент тестдан четлатилган.

    Бошқа янгиликлар