АсосийДунё

Сирдарё дарёсида 11 киши чўкиб кетди, 6 нафар жасад олиб чиқилди (видео)

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидан ўтган Сирдарё дарёсида 11 киши сузиш учун белгиланмага...

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидан ўтган Сирдарё дарёсида 11 киши сузиш учун белгиланмаган жойда чўмилиш чоғида чўкиб кетди, деб хабар берди "Казинформ" Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Фавқулодда вазиятлар департаменти кучлари 6 нафар жасадни сувдан олиб чиқди (шахси ва ёши аниқланмоқда), беш кишини қидириш ишлари давом этмоқда. Маълумотлар жорий ва ўзгариши мумкин.

Воқеа жойига 144 киши, 16 та техника, 6 та сузиш иншооти ва дрон, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари, маҳаллий ижроия органлари ходимлари жалб этилган.

 

Бошқа янгиликлар