Ижтимоий тармоқларда Олий таълим муассасалари томонидан талабалардан қонунчилик ҳужжатларига кўра талаб қилиш тақиқланган ҳужжатлар талаб қилинаётганлиги ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Адлия вазирлиги бу борада огоҳлантириш билан чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ–6191-сон ва 2021 йил 24 июлдаги ПФ–6269-сон фармонларига асосан аҳолидан:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини;
- шахснинг белгиланган шаклдаги фотосуратини;
- жисмоний шахс томонидан ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасаси ёки умумий ўрта таълим муассасаси (11-синф негизида) тугатилганлигини тасдиқловчи маълумотларни (ҳужжатларни);
- кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотларни (ҳужжатларни);
- солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи маълумотларни (СТИР);
- олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни талаб қилиш бекор қилинган.
️Шунингдек, ушбу ҳужжат ва маълумотларнинг талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланиб, ушбу ҳужжатларни талаб этган давлат идоралари жавобгарликка тортилади!
"Ҳурматли фуқаролар, агарда Сиздан ушбу ҳужжатларни талаб қилиш ҳолатлари кузатилса, Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларининг қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз",–дейилади вазирлик хабарида.






