АсосийDunyo

Эрон президенти қаттиқ санкцияларга қарамай, мамлакатнинг мудофаа ва ядро саноати сезиларли ютуқларга эришганини айтди

'Эрон президенти қаттиқ санкцияларга қарамай, мамлакатнинг мудофаа ва ядро саноати сезиларли ютуқларга эришганини айтди'ning rasmi

Эрон президенти Иброҳим Раисий мамлакат Қуролли кучлари “Эронга қарши тажовузкорона кўтарилган ҳар қандай қўлни чопиб ташлашини” айтди. Бу ҳақда FarsNews нашри хабар бермоқда.

Раисий Мудофаа саноати куни муносабати билан Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва ҳарбий-саноат комплекси вакиллари билан учрашувда бу гапларни айтиб ўтди. У мамлакат мудофаа саноати Эрон хавфсизлигини таъминлаш ва мустаҳкамлашда Қуролли кучларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Шу билан бирга, президент қаттиқ санкцияларга қарамай, Эроннинг мудофаа ва ядро саноати сезиларли ютуқларга эришганини таъкидлади.

“Бугун биз Эронни илғор ва технологик давлат сифатида дунёга ишонч билан танитишимиз мумкин, бу ёш олимларимизнинг саъй-ҳаракатлари ва моҳир қўллари туфайлидир. Бунга Ислом инқилоби олий етакчиси раҳнамолигида эришилди”, — деди Раисий.

    Бошқа янгиликлар