АсосийJamiyat

Эртага республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

'Эртага республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидромет эртанги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра: 

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-23°, кундузи 35-37° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 
20-25°, кундузи 33-38° бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 
7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 35-40° бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 
7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 34-39° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 
7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 35-40° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, 
кундузи 33-38° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИДА
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 
7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.

    Бошқа янгиликлар