АсосийЖАМИЯТ

ФВВ тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан бир қатор ҳудудий бошқармалари бошли...

Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан бир қатор ҳудудий бошқармалари бошлиғига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Майор Ҳусниддин Қосимхўжаев — Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғининг профилактика бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ФВБ бошлиғининг Молия-иқтисод ва моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

 

Подполковник Ўринбой Ҳакимов — Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ФВБ бошлиғининг Кадрлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Хайрулло Раҳметов — Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғининг профилактика бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Хоразм вилояти ФВБ бошлиғининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Майор Беҳзод Раҳимов — Жиззах вилояти ФВБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Хоразм вилояти ФВБ бошлиғининг Кадрлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Абдурасулжон Раҳимов — Андижон вилояти ФВБ бошлиғининг профилактика бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Наманган вилояти ФВБ бошлиғининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Баҳромжон Ражапов — Наманган вилояти ФВБ бошлиғининг профилактика бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Андижон вилояти ФВБ бошлиғининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ғолиб Равшанов — Сурхондарё вилояти ФВБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғининг Кадрлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Мирзохид Остонов — Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Мансур Норқулов — Бухоро вилояти ФВБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти ФВБ Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ўткир Маматов — Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Бухоро вилояти ФВБ бошлиғининг Кадрлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Полковник Хусан Бобонов — Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари —Штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Ботир Ашуров — Фарғона вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари — Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар уАндижон вилояти ФВБ бошлиғининг Кадрлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Шерзод Абдуллажонов — Сурхондарё вилояти ФВБ бошлиғининг профилактика бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Нодиржон Абдуллаев — Хоразм вилояти ФВБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғининг Кадрлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Полковник Бахтиёр Режепов — Навоий вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари — Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Сирдарё вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Шахбоз Муҳаммажонов — Тошкент вилояти ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Тошкент вилояти ФВБ Чирчиқ шаҳар ФВ бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Капитан Мақсуд Мансуров — Тошкент вилояти ФВБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Тошкент вилояти ФВБ Давлат тизими ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Май ойида Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинланганди.

    Бошқа янгиликлар