АсосийЖАМИЯТ

Қозоғистон мамлакат рамзлари акс этган "Ўрдабаси" майдони ҳақида биласизми? (фото)

Қозоғистон мамлакат рамзлари акс этган "Ўрдабаси" майдони Қозоғистоннинг қадимий шаҳарлари...

Қозоғистон мамлакат рамзлари акс этган "Ўрдабаси" майдони Қозоғистоннинг қадимий шаҳарларидан бири, Чимкентнинг энг қадимий қисмида, тарихий ва маданий саёҳатлар ҳудудида жойлашган Мустақиллик боғи ҳисобланади.

Маълумотларга қараганда "Ўрдабаси" майдони ўрнида 150 йилдан кўпроқ вақт бозор бўлган. Кейинчалик у Чимкентдаги энг қадимги савдо маркази ҳисобланган, ҳозирги "Юқори бозор" жойига кўчирилган.

Майдоннинг ўртасида "Жер-Ана" қад ростлаган. Бу 34 метрли учбурчак стелла бўлиб, унинг устига саккиз метрли аёл фигураси "Жер-Ана" - "Она Ер" ўрнатилган. Стеланинг пойдевори миллий нақшлар билан безатилган. Стелла мамлакат халқларининг бирлиги рамзидир.

Ордабаси майдони тепасида "Мустақиллик боғи" жойлашган. Боғнинг тантанали очилиши 2011 йилда Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев иштирокида мамлакат Мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган.  

Майдоннинг умумий ҳажми 82 000 м.кв.ни ташкил қилади. Марказий кириш эшиги монументал арк билан ўралган. Боғнинг ўртасида 137 металл элементдан ташкил топган, қозоқ халқи бирлигининг «Олтин Шайроқ»  монументи жойлашган. Бу 137 миллати Қозоғистоннинг рамзи ҳисобланади. Боғнинг марказий хиёбонида икки томонлама гранитдан ясалган, 1991 йилдан 2011 йилгача мамлакат ҳаётидаги энг ёрқин воқеалар ҳақида «ҳикоя қилади».

Боғнинг дурдонаси замонавий ва классик миллий қозоқ мусиқаси жўрлигида мураккаб элементларни ижро этувчи фаввора ҳам ҳисобланади. Табиий гуллар эса боғга ўзига хос гўзаллик ва ғайриоддийликни беради.

Боғнинг ўзига хос декораси унинг асосий ғояси - Қозоғистон Мустақиллигининг буюклигини очиб беришга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар