Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги 403-сон қарори билан Рапиков Тохиржон Юлдашбаевич Бош вазир ўринбосарининг (Ж.Ходжаев) Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар берди.
Шу муносабат билан Бош вазир котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти раҳбарининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимидан озод қилинди.






