АсосийJamiyat

⚡️ Эркинжон Турдимов Самарқанд ҳокими лавозимидан олинаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

'⚡️ Эркинжон Турдимов Самарқанд ҳокими лавозимидан олинаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Президентнинг Самарқандга ташрифи доирасида айни пайтдаги вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вазифасидан озод этилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. 

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Манучеҳр Мирзаев ушбу хабарлар асоссиз эканини маълум қилди. 

"Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг бошқа ишга ўтаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинади. Ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифаларда бундай асосланмаган ахборотни тарқатмаслик сўралади.  

Вилоят раҳбари ўз фаолиятини одатий режимда давом эттирмоқда. Кенг жамоатчиликдан ҳеч қандай асосга эга бўлмаган, турли тахмин ва талқинлардан иборат хабарларга ишонмасликни сўраб қоламиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар