Куни кеча, Твер вилоятида шахсий самолёт ҳалокатга учрагани, унинг ичида "Вагнер" раҳбари Пригожен ҳам бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳалокатга учраган самолётдаги мурдалар шахси аниқланмагани, Пригоженга тегишли яна бир учоқ Москвага қўнгани сабаб, унинг ўлими кечадан буён расман тасдиқланмаётган эди.
Россия президенти Владимир Путин Тверь вилоятида юз берган авиаҳалокатда “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин ўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.
Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси (ДХР) раҳбари Денис Пушилин билан учрашувда Путин Пригожин “тақдири оғир, аммо истеъдодли одам” бўлганини айтди.
Ҳақиқатан ҳам, бирламчи маълумотлар “Вагнер” кампаниясининг ходимлари самолётда бўлганини кўрсаца, шуни таъкидлашни истардимки, улар “Украинада неонацистлар режимига” қарши кураш бўйича умумий ишимизга катта ҳисса қўшган. Биз буни эслаймиз, биламиз ва унутмаймиз.
Мен Пригожинни жуда узоқ вақтдан бери: 1990 йилларнинг бошидан бери танийман. У тақдири оғир, ҳаётда жиддий хатоларга йўл қўйган одам эди. Керакли натижаларга эришди. У иқтидорли инсон, иқтидорли тадбиркор эди. Нафақат мамлакатимизда балки чет элда, хусусан, Африкада ҳам фаол ишлади. У ерда нефть, газ, қимматбаҳо металлар ва тошлар билан шуғулланган, — деди Россия президенти.
Шунингдек, у авиаҳалокат бўйича тергов тўлиқ ҳажмда олиб борилиши ва якунланишини айтди. Путин авиаҳалокатда ҳалок бўлган инсонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.