Жорий йилнинг 25 август куни Стокгольм дипломатлар ассоциацияси томонидан Буюк Британиянинг Швециядаги элчихонаси биносида “Food and Beer” миллий таом ва ичимликлар кўргазма ярмаркаси ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Арманистон, Австрия, Бельгия, Босния ва Герцеговина, Греция, Исландия, Латвия, Мексика, Словакия, Буюк Британия, Ўзбекистон, Чехия, Швеция, Эстония, Япония ва Австралия/Янги Зеландиянинг дипломатик ваколатхоналари ўзларининг миллий таомлари ва ичимликлари билан иштирок этишди.
Ўзбекистон вакилларининг ҳар йили ўтказилиб келинадиган ушбу маданий кўргазмадаги илк қатнашуви тадбир интирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди.
Ярмарка якунлари бўйича Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси “энг яхши миллий таом” йўналиши бўйича фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Барча иштирокчилар томонидан Ўзбекистоннинг миллий таомлари (ош, сомса, қовун ва ҳоқазо) жуда юқори баҳоланди.
Тадбир давомида швед бизнес вакиллари билан Ўзбекистон маҳсулотларининг Швецияга экспортини йўлга қўйиш масаласини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.






