АсосийJamiyat

“Ўзгидромет” янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши ҳақида маълумот берди

'“Ўзгидромет” янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши ҳақида маълумот берди'ning rasmi

“Ўзгидромет” янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши ҳақида маълумот берди. Унга кўра: 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти — ҳаво ўзгариб туради, 29-30 августда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 31 пвгустда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29-августда кечаси 13-18°, кундузи 25-30°, 30-31 августда кечаси 14-19°, кундузи 23-28° бўлади. 

Бухоро, Навоий вилоятлари — ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30-августда жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол. шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 29-августда 13-18°, 30-31 августда 17-22°, кундузи 29-августда 27-32°, 30 августда 30-35°, 31 августда 25-30° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари — ҳаво ўзгариб туради, 29 августда ёғингарчилик кутилмайди, 30 августда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 31 августда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 29 августда 27-32°, 30 августда 30-35°, 31-августда 25-30° бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари — ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 29 августда 15-20°, 30-31 августда 17-22°, кундузи 29 августда 29-34°, 30 августда 32-37°, 31 августда 27-32° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари — ҳаво ўзгариб туради, 29-30 августда ёғингарчилик кутилмайди, 31 августда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 29-августда13-18°, 30-31 августда 13-18°, кундуз 29 ва 30 августда 27-32° бўлади, 31 августда 25-30°.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари — ҳаво ўзгариб туради, 29 августда ёғингарчилик кутилмайди, 30-31 августда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 29 ва 30 августда 20-25° бўлади, 31-августда 17-22°.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар