АсосийJamiyat

Хусусий тиббиёт муассасаларини қўллаб-қувватлаш нима учун керак?

'Хусусий тиббиёт муассасаларини қўллаб-қувватлаш нима учун керак?'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантириш, хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳолига юқори сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, хусусий тиббиёт соҳасига хориждан инвестициялар ва юқори малакали мутахассислар жалб этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Хусусан:  

– хусусий тиббиёт ташкилотлари 2023 йилда 2017 йилга нисбатан 2,7 баробарга кўпайиб, уларнинг сони 3 200 тадан 8 560 тага етди;

– хусусий тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт ихтисосликлари бўйича лицензия олишига имконият яратилиб, бунда улар 2017 йилда 50 турдаги ихтисослик бўйича, 2022 йилда эса 126 турдаги ихтисослик бўйича тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди;

– Хусусий тиббиёт ташкилотлари 2016 йилда 726 турдаги тиббий хизматларни кўрсатган бўлса 2023 йилга келиб 2 251 турдаги тиббий хизматларни кўрсатмоқда;

– Хусусий клиникаларда 2016 йилда шифо ўринлари сони 16 032 та бўлса, улар сони 2,8 баробарга кўпайиб 2023 йилда 44 109 тага етган; 

– хусусий тиббиётни қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилди. Мисол учун, бугунги кунда нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан 2025 йил 1 январга қадар қатор имтиёзлар берилган.

Жумладан: а) ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинган; б) олиб келинадиган янги тиббий асбоб–ускуналар, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари учун божхона имтиёзлари мавжуд; в) сарфлаш материалларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди;

Хусусий тиббиёт муассасалари барча солиқ тўловларидан озод қилинган.

–Нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 14миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилди;

– 2021 йил 1 июлдан Ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди;

– нодавлат тиббиёт ташкилотларининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “Тиббий пункт”ларини ташкил этиш рухсат этилди;

– 2023 йилдан нодавлат тиббиёт ташкилотларига мобил (кўчма) тиббий хизматларни кўрсатишга рухсат берилмоқда;

– 2023 йилда нодавлат тиббиёт ташкилотларига ўз ихтисосликлари доирасида телетиббиёт хизматларини кўрсатишга рухсат берилмоқда;   

– бугунги кунда тиббиётнинг хусусий секторида 17 минг нафардан ортиқ шифокор, 27 минг нафар ҳамшира фаолият юритмоқда. Республикамиз бўйича йигирмадан ортиқ хорижий давлатлар бизнес доираларининг инвестицияси иштирокидаги 166 та яқин шифохона фаолият юритмоқда.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, айни пайтда хусусий тиббиёт аҳолимиз кундалик ҳаётининг муҳим элементига айланган. Унинг ривожланиши аҳолига тиббий хизматларнинг деярли барча турларини олиш имконини беради. Энг муҳими, соҳада истеъмолчилар фойдасига ўйнайдиган соғлом рақобат яратилади. 

Бунинг устига, хусусий тиббиёт соҳасининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши нафақат аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, балки минглаб иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.

Сон кўрсаткичларининг ўсиши билан бир вақтда тиббий хизматлар сифатини ошириш, юқори технологик ва жарроҳлик амалиётлари ташкил этилган кўп тармоқли клиникаларда кўрсатилаётган хизматлар сифатини хавфсиз даража ушлаб туриш учун тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш вақти келганлиги кўринади.

    Бошқа янгиликлар