АсосийSport

Қирғизистон Президенти “Барселона” клуби афсоналарига қарши футбол ўйнайди

'Қирғизистон Президенти “Барселона” клуби афсоналарига қарши футбол ўйнайди'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 август куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Марказий Осиёнинг таниқли собиқ футболчилари ва Испаниянинг “Барселона” клуби афсоналари ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳсда мамлакат раҳбари Садир Жапаров ҳам “Осиё афсоналари” таркибида ўйнайди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Дайирбек Орунбеков маълум қилди.

Ўзбекистонлик таниқли футбол ҳаками, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов бошқариб борадиган Испаниянинг “Барселона” клуби афсоналари ва “Осиё афсоналари” ўртасида ташкил этилаётган ўртоқлик учрашувида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳам майдонга тушади. 

Давлат раҳбарининг Осиё жамоаси таркибида майдонга тушиши ҳақида хабар топган “Барселона” клуби мураббийи Алберт Феррер ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қирғизистонликларга мурожаат қилиб, бу ҳолатни ижобий баҳолади. 

“Сизнинг омадингиз кулган, ҳозир сизда футбол ўйнай оладиган энг яхши Президент бор”, дейди у. 

    Бошқа янгиликлар