АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қанча абитуриент бештагача таълим йўналишини танлаб, ўқишга киргани маълум қилинди

'Ўзбекистонда қанча абитуриент бештагача таълим йўналишини танлаб, ўқишга киргани маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистонда абитуриентларнинг 56,9 фоизи бештагача таълим йўналишини танлаш имкониятидан фойдаланган ҳолда талабаликка тавсия этилган. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.

2023—2024-ўқув йили учун ОТМлар бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижаларига кўра 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилгандан, 180 минг нафарга яқини умумий қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилинган бўлиб, уларнинг:

  • 77 520 нафари (43,1 фоизи) — биринчи таълим йўналишига;
  • 102 279 нафари (56,9 фоизи) — иккинчи-бешинчи таълим йўналишига талабаликка тавсия этилган.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига кўра, абитуриентларга яратилган энг яхши қулайликлардан бири рўйхатдан ўтишда бештагача таълим йўналишини танлаш имконияти берилгани бўлиб, абитуриентлар олдингидек фақатгина битта таълим йўналишига ҳужжат топширганида уларнинг тенг ярмидан кўпи талабаликка тавсия этилмаган бўларди.

Бундан ташқари, 15,7 минг нафардан ортиқ абитуриент давлат гранти устуворлигидан фойдаланган ҳолда давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган.

    Бошқа янгиликлар