АсосийЖАМИЯТ

Бугун республика бўйлаб ёмғирли об-ҳаво кузатилади

Бугун республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мум...

Бугун республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.

Пойтахтимизда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26-28° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.

    Бошқа янгиликлар