АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ёзнинг сўнгги куни қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берилди

'Ўзбекистонда ёзнинг сўнгги куни қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Гидрометеорология хизмати агентлиги Ўзбекистонда ёзнинг сўнгги куни қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди. 

Унга кўра:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 26-28° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсад, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 28-33° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИДА

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 15-20° бўлади.

    Бошқа янгиликлар