Тошкентда бугун, 31 август куни "Шаҳидлар хотираси майдони"да тадбир ўтказилиши муносабати билан, Амир Темур кўчасининг Боғишамол кўчасидан Шаҳристон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, шу сабабли, мазкур кўчалардан ҳаракатланувчи 97, 150, 24, 50, 51, 63, 91, 93, 95, 140, 67-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати чизмада кўрсатилган кўчалар орқали ташкил этилади.





