2023-2024 йил ўқув йили бошланиши муносабати билан талабаларни ўз вақтида етиб боришлари учун бир нечта йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Жумладан:
- Урганч-Тошкент
- Хива-Тошкент
- Бухоро-Тошкент
- Тошкент-Ғиждувон
- Тошкент-Қоракўл
- Тошкент-Шофиркон йўналишларда қўшимча автобуслар қўйилади.
Шунингдек, Вобкент, Жондор ва Олот туманларидан 2023 йилнинг 3 сентябрь кунига қадар қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда.
Автобуслар чипталарини Урганч шаҳридаги автовокзалдан, Бухоро шаҳридаги автошох бекатидаги чиптахонадан ёки электрон тарзда харид қилиш мумкин.






