Тошкент вилоятида онлайн кузатув камерасини пайқаб қолган эркак чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаш фикридан қайтди, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги.
Қайд этилишича, бугунги кунда Экология вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 200 дан ортиқ замонавий 360° даража айланадиган видеокузатув камералари ўрнатилган. Келгусида республика бўйлаб 1000 дан ортиқ бундай камералар ўрнатилади.






