АсосийDunyo

Қозоғистон шимолида куйдирги эпидемияси қайд этилди

'Қозоғистон шимолида куйдирги эпидемияси қайд этилди'ning rasmi

Касаликка чалинган 10 киши касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Оқмўла вилояти ветеринария бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳолат Жарқайн тумани Ушкарасу қишлоғида содир бўлган. Маҳаллий иқтисодиётда жами ҳисобда 37 бош қорамол ушбу касалдан нобуд бўлган. Уларнинг гўшти эса қишлоқ аҳолисига тарқатилган. Натижада 12 киши куйдирги касалигига чалинган деб гумон қилиниб, шифохонага ётқизилган. Уларнинг ўнтасида ташхис тасдиқланган.

Беморларнинг барчаси ҳозир Эсил вилоят шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимига жойлаштирилган. Бундан ташқари, мутахассислар беморлар билан алоқада бўлган 22 нафар шахсни аниқлади.

    Бошқа янгиликлар