АсосийDunyo

Қозоғистонда президент администрация раҳбари ўринбосарлари лавозимлари тугатилди

'Қозоғистонда президент администрация раҳбари ўринбосарлари лавозимлари тугатилди'ning rasmi

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат раҳбари администрациясини қайта ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, унга кўра администрация раҳбари ўринбосарлари лавозимлари тугатилди.

“Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Президент администрациясининг янгиланган тузилмаси қуйидагилардан иборат бўлади:

  • Президент администрацияси раҳбари;
  • хавфсизлик кенгаши котиби;
  • Президент канселярияси раҳбари;
  • президент ёрдамчилари;
  • президент маслаҳатчилари;
  • Президент администрацияси бўлимлари”, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, президентнинг ички сиёсат ва коммуникациялар, иқтисодиёт, халқаро муносабатлар, ҳуқуқ, шунингдек, фан ва инновациялар бўйича ёрдамчилари лавозимлари ташкил этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар