АсосийJamiyat

Эронлик элчи Ҳамид Найрободий Ўзбекистондаги фаолиятини якунлади

'Эронлик элчи Ҳамид Найрободий Ўзбекистондаги фаолиятини якунлади'ning rasmi

Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найрободий фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўз Telegram-каналида маълум қилди. 

“Ўзбекистонда тўрт йиллик фаолиятини якунлаётган Эрон элчиси Ҳамид Найрободий жаноблари билан учрашдик. Жаноб элчининг икки мамлакат муносабатларини ҳар томонлама фаоллаштиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаймиз ва келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз”, деб ёзади ТИВ раҳбари.

    Бошқа янгиликлар