АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш борасида нималар қилинмоқда?

'Ўзбекистонда ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш борасида нималар қилинмоқда?'ning rasmi

Ўқитувчиликка қабул қилиш жараёни танлов асосида ташкил этилади.

Бунда, илк бор қабул қилинган номзодлар 1 йил ўқитувчи-стажёр бўлиб ишлайди ва йил якуни билан касбий сертификат олиши шарт бўлади. Келгусида бу тизим барча ўқитувчилар учун босқичма-босқич жорий қилинади.

Педагог кадрларга касбий сертификат бериш тартиби Сингапур ва Бирлашган Араб Амирлиги тажрибаси асосида ишлаб чиқилади.

Муаллимларга малака тоифасини бериш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

  •  Педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар иккинчи босқичга ўтади;
  •  Илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади, билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар