Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва Тошкент вилоятида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.
Пойтахтимизда эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16-21° бўлади.
04.09.2023 03:15
Бугун ҳарорат 29 даража иссиқ бўлади






