АсосийJamiyat

Эрдўған Путин билан учрашиш учун Сочига учиб кетди

'Эрдўған Путин билан учрашиш учун Сочига учиб кетди'ning rasmi

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған россиялик мавқедоши Владимир Путин билан музокара ўтказиш учун Истанбулдан Сочига учиб кетди. Бу ҳақда “A Haber” телеканали хабар берди.

Бугун, 4 сентябрь куни тушда Путин ва Эрдўған Сочида учрашади. Бу уларнинг деярли бир йиллик танаффусдан кейинги илк юзма-юз учрашуви бўлади. Президентлар Қора денгиздаги дон битими атрофидаги вазият, Москва ва Киев ўртасида маҳбуслар алмашинуви масаласи, Россия газини Туркия ҳудуди орқали Европага ташиш лойиҳасини, шунингдек, Сурия ва Украинадаги урушни муҳокама қилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар