АсосийJamiyat

Тошкент метросининг Беруний бекатида поезд 15 дақиқага тўхтаб қолганлиги айтилмоқда (видео)

'Тошкент метросининг Беруний бекатида поезд 15 дақиқага тўхтаб қолганлиги айтилмоқда (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг "Беруний" бекатида 15 дақиқа вақт поезд тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди .

  



Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени қуйидагиларни маълум қилди: 

"Бугун, 4 сентябрь куни тахминан соат 10:10 лар атрофида метрополитенни ташқи электр энергия билан таъминловчи корхоналарда электр тармоғида содир бўлган қисқа узилиш сабабли Чорсу бекатининг светафори ўчиб қолган ва бунинг натижасида, 41-сонли ҳаракат таркиби белгиланган йўриқномага асосан бекатга кириб келишда тўхтаб турган. 
Электр энергияни қайта тиклаш юзасидан тезкор чора-тадбирлар натижасида, 1,5 дақиқадан сўнг ҳаракат таркиби ўз ҳаракатини давом эттирган" дейилади хабарда.
Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвалга кўра амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар