1

⚡Шерали Жўраев вафот этди

МАДАНИЯТ 04.09.2023, 22:49
⚡Шерали Жўраев вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев оламдан кўз юмди. Бу ҳақда "Ўзбекконсцерт" давлат муассасаси хабар берди.

Шерали Жўраев 1947 йил 12 апрелда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. Жўраев 1972 йил Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1976 йил Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини якунлаган.

Унга 2018 йилда Тожикистон халқ артисти унвони, 1991 йил унга Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти берилган. 2022 йилнинг 12 апрелида Президент фармонига биноан ўзининг 75 йиллик юбилейида Жўраев „Эл-юрт ҳурмати" ордени билан ҳам тақдирланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1