АсосийJamiyat

Тошкентда ўқув йилининг илк кунида жамоат транспортлари қанча даромад қилгани айтилди

'Тошкентда ўқув йилининг илк кунида жамоат транспортлари қанча даромад қилгани айтилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида янги ўқув йилининг илк кунида жамоат транспорти (автобус ва электробусларининг) фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

Унга кўра, 2023 йил 4 сентябрь куни:

  • Автобус йўналишлари сони — 167 та;
  • Йўналишга чиқарилган автобуслар сони — 1707 та;
  • Йўловчилар сони — 806 721;
  • Қатновлар сони — 21 718;
  • Оралиқ интервал — 8-10 дақиқа;
  • Даромад — 1 миллиард сўмдан зиёд бўлган.

Ушбу кўрсаткичлар 2022 йил 5 сентябрь куни қуйидагича бўлган: 

  • Автобус йўналишлари сони — 152 та;
  • Йўналишга чиқарилган автобуслар сони — 841 та;
  • Йўловчилар сони — 414 874;
  • Қатновлар сони — 11 127;
  • Оралиқ интервал — 15-20 дақиқа;
  • Даромад — 482 574,4 минг сўм бўлган

    Бошқа янгиликлар