АсосийDunyo

Истанбулдаги сув тошқинида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ - Бош консулхона

'Истанбулдаги сув тошқинида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ - Бош консулхона'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 5 сентябрь куни Истанбул шаҳрининг айрим туманларида (Башакшеҳир, Арнавуткой, Кучукчекмеже) кучли ёмғир ёғиши натижасида содир бўлган сув тошқинида инсонлар ўлими қайд этилди.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, 4 нафар шахс вафот этган ва бир нечта киши жароҳат олган.

Бош консулхона Истанбул вилоят ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар билан боғланиши натижасида вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини ўрганди.

“Жабрланганлар орасида ватандошларимиз борлиги ҳақида дипломатик ваколатхонага маълумот келиб тушмаганлигини маълум қиламиз”, - дейилади Бош консулхона хабарида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар