АсосийJamiyat

​Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги ҳаво қатнови бўйича ўрнатилган чекловлар бекор қилинди

'​Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги ҳаво қатнови бўйича ўрнатилган чекловлар бекор қилинди'ning rasmi

6 сентябрь куни Тел-Авив шаҳрида Ўзбекистон ва Исроил авиация маъмуриятлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво транспорти тўғрисида Битим” га ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома имзоланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
 

Маълум қилинишича, Исроил давлати транспорт ва йўл ҳаракати хавфсизлиги вазири Мири Регев ва Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Феруза Махмудова томонидан имзоланган ҳужжатда икки давлат ўртасида ҳаво қатновини амалга ошириш учун авиаташувчилар сони ва йўналишлари бўйича белгиланган чекловлар олиб ташланиши назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар