“Янги Ўзбекистон” университетида ўтказиладиган “Diffucion Fundamentals-Х” халқаро илмий конференцияси бошланди.
Конференцияни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Одил Абдураҳмонов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова очиб берди.

Тадбирда Буюк Британия, АҚШ, Германия, Франсия ва Австрия каби давлатларнинг дунё рейтингида юқори ўринларда турувчи 25 нафар университет Президентлари, олимлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этмоқда.

Конференциянинг илк марта мамлакатимизда ўтказилиши маҳаллий тадқиқотчи-олимлар учун катта имконият ҳисобланади. Хусусан, кимё, физика, компютерсозлик ва математика бўйича илмий-тадқиқот олиб бораётган маҳаллий тадқиқотчи-олимлар ўзларининг илмий-тадқиқот ишларини халқаро миқёсдаги олимлар билан муҳокама қилиш орқали янада яхшилаш имконига эга бўлади.



Эслатиб ўтамиз, конференция 3 кун давом этади.





