Вашингтон Киевга ёрдам бериш учун яна 1 миллиард доллар, жумладан, ҳарбий ва хавфсизлик учун 665 миллион доллар ажратмоқда, деди 6 сентябрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.
"Бугун биз Украинага янги ёрдам - 1 миллиард доллардан ортиқни эълон қиламиз. Бунга ҳарбий эҳтиёжлар ва тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун 665,5 миллион доллар киради", деди Блинкен Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан қўшма матбуот анжуманида.
Шу тариқа, Давлат департаменти раҳбарининг эслатишича, Россия ҳарбий махсус операцияси бошлангандан бери Қўшма Штатлар Украинага хавфсизликни таъминлашда 43 миллиард доллардан ортиқ ёрдам кўрсатган.






