АсосийSport
3576

"Олтин тўп" учун номзодлар эълон қилинди. 19 йил ичида илк бор Роналду рўйхатга киритилмади

'"Олтин тўп" учун номзодлар эълон қилинди. 19 йил ичида илк бор Роналду рўйхатга киритилмади'ning rasmi

“Олтин тўп”нинг ижтимоий тармоқлари энг яхши футболчига бериладиган мукофотга 30 нафар номзодни тақдим этди. Аммо "Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду 19 йил ичида биринчи марта кучли 30таликка кира олмади.

Номзодлар: Андре Онана (“Манчестер Юнайтед”), Карим Бензема (“Ал Иттиҳод”), Ёшко Гвардиол (“Манчестер Сити”), Жамол Муциала («Бавария»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул»), Эмилиано Мартинес (“Астон Вилла”), Хвича Кваратсхелия («Наполи»), Ясин Боно («Ал-Ҳилол»), Мартин Одегор («Арсенал»), Юлиан Алварес (“Манчестер Сити”), Илкай Гюндоган («Барселона»), Винициус Жуниор («Реал»), Рубен Диас (“Манчестер Сити”), Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”), Николо Барелла («Интер»). ), Жуде Беллингем (Реал Мадрид), Букаё Сака (Арсенал), Кевин де Брюйне (Манчестер Сити), Бернарду Силва (Манчестер Сити), Рандал Коло-Муани (ПСЖ), Лионел Месси (Интер Маями), Родри (Манчестер Сити) , Лаутаро Мартинес («Интер»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Роберт Левандовски («Барселона»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Виктор Осимен («Наполи»), Ким Мин Чже («Бавария»), Лука Модрич («Реал»), Ҳарри Кейн (Бавария).

"Олтин тўп"ни топшириш маросими 30 октябрь куни бўлиб ўтади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар