Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-59-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2023 йил 12 сентябр кунидан 117-сонли “Дўстлик 2-мавзеси – Food city савдо маркази” йўналишининг ҳаракати Дўстлик 2-мавзесидан Тошкент қувур заводи бекатигача қисқартирилади.
117-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Дўстлик 2-мавзесигача етиб олишлари учун 2023 йил 4 сентябр кунидан янги ташкил этилган 144-сонли “Дўстлик 2-мавзеси – Қурувчилар метроси” автобус йўналиши хизматларидан фойдаланишлари имконияти мавжудлигини маълум қилинди.

Шунингдек, 2023 йил 12 сентябр кунидан 150-сонли “Чилонзор 25-даҳаси –Юнусобод 19-даҳаси” йўналишининг ҳаракати Юнусобод 19-даҳасидан Пахтакор метросии бекатигача қисқартирилади.
150-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Юнусобод 19-даҳасигача етиб олишлари учун 2023 йил 4 сентябр кунидан янги ташкил этилган 157-сонли “Дўстлик 2-мавзеси – Қурувчилар метроси” автобус йўналиши хизматларидан фойдаланишлари имконияти мавжуд.






