iPhone 15 кўриниши ва ранглари қандай бўлиши эълон қилинди (видео)

HI-TECH 08.09.2023, 12:26
iPhone 15 кўриниши ва ранглари қандай бўлиши эълон қилинди (видео)

Тармоқда келаси ҳафта эълон қилиниши кутилаётган iPhone 15 нинг ташқи кўринишини баҳолаш имконини берувчи қисқа видео пайдо бўлди. Томошабинларга биринчи навбатда қурилмаларнинг ранг схемасини муҳокама қилиш таклиф этилади.

iPhone 15 нинг ранглари аллақачон зерикарли деб аталган. Видеода смартфоннинг кўк, пушти, оқ, сариқ ва қора ранглардаги макетлари акс этган. Қорадан ташқари барча ранглар хира кўринади ва унчалик қизиқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, iPhone 15 Dynamic Island кесилган дисплей, USB-C port ва 48 мегапикселли камерага эга бўлиши кутилмоқда. Унинг 6,1 ва 6,7 ​​дюймли дисплейли версиялари мавжуд.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1