АсосийЖАМИЯТ

ФВВ академиясига янги бошлиқ тайинланди

Генерал-майор Ҳайдаров Равшан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига...

Генерал-майор Ҳайдаров Равшан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бунга қадар у Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шу муносабат билан генерал-полковник Қобул Бердиев ФВВ академияси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Қобул Бердиев ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Қуролли кучлари академияси раҳбари лавозимларида ҳам ишлаган.

    Бошқа янгиликлар