АсосийJamiyat

Ўзбекистон ОТМларида 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун тўлов-контракт миқдори белгиланди

'Ўзбекистон ОТМларида 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун тўлов-контракт миқдори белгиланди'ning rasmi

Таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси баёни билан 2023/2024-ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун базавий тўлов-контракт миқдори белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 

Унга кўра, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига:
1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.

 

    Бошқа янгиликлар