"Сурхон овози" газетасида "Халқ" демократик партиясидан президентликка номзод бўлган Улуғбек Иноятовга қаратилган "Истеъфога чиқмайсизми, жаноб?" номли мақола эълон қилинди.
"Сайловда атиги 4,02 фоиз овоз олиб, номзодлар орасида охирги ўринга тушиб қолишингизга бир баҳя қолди, холос. Бу сиз раҳбарлик қилаётган партия (ХДП) учун шармандали ҳолат эмасми?
Чинакам демократик давлатларда сайловда мағлубиятга учраган партия етакчиси дарҳол ўз хоҳиши билан лавозимидан воз кечади", — дейилади мақолада.






