АсосийЖАМИЯТ

Шавкат Мирзиёев Марокаш Подшоҳига таъзия билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI га таъзия йўллади. Бу ҳа...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI га таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Маълум қилинишича, Марокаш ҳудудида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI га таъзия йўллаган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳам ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.

    Бошқа янгиликлар