АсосийЖАМИЯТ

Декабрда Фанлар академиясининг 80 йиллик юбилейи ўтказилади

“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган...

“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–298-сон, 09.09.2023 й.) қабул қилинди. 

Қарорга кўра, Фанлар академиясининг юбилей тадбирлари 2023 йил 12–14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. 

Шунга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

- “Илм-фан – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусида халқаро конференция;

- Инновацион ишланмалар кўргазмаси;

- Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига (академикликка) танлов;

- “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тарихи” экспозицияси.

    Бошқа янгиликлар