1

Марокашда зилзиладан омон қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда

ДУНЁ 11.09.2023, 10:35
Марокашда зилзиладан омон қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2122 нафарга етди. Деярли 2,5 минг киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди, деб хабар беради mir24.tv.

Табиий офатдан уч кун ўтган бўлса ҳам, уйлари зарар кўрмаган одамлар кўчада ухлашда давом этмоқда. Улар зилзиладан қўрқишмоқда. Мамлакат бўйлаб кенг кўламли қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Вайроналар остида ҳали ҳам тирик қолганлар бўлиши мумкин. Марокаш қироли вайрон бўлган уйларни тиклаш ва уйсиз қолган ҳар бир кишига ёрдам кўрсатиш дастурини амалга оширадиган идоралараро қўмита тузишни буюрди.

Ўтган жума куни Марракешдан 80 километр узоқликда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган. 20 дақиқадан сўнг яна тўртта силкиниш қайд этилди, дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1