1

14 000 доллар эвазига Америкага юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 11.09.2023, 12:57
14 000 доллар эвазига Америкага юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда, фуқаро А.А фуқаро М.А.ни 14 000 АҚШ доллари эвазига Самарқанд-Истамбул-Мадрид-Никарагуа йўналиши билан Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1