АсосийЖАМИЯТ

Энг кўп чиқинди сигарет қолдиқлари ва бир марталик пластик идишлар

16 сентябр куни Бутунжаҳон тозалик куни ўтказилади. Тозалик куни арафасида Экология вазирл...

16 сентябр куни Бутунжаҳон тозалик куни ўтказилади. Тозалик куни арафасида Экология вазирлиги “Покиза инсонлар” кўнгиллилар жамияти билан ҳамкорликда ободонлаштириш ойлигига старт берилди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди.

Вазирлик бош мутахассиси Низомжон Исломовнинг маълум қилишича, ободонлаштиришда Тошкент шаҳрининг чиқиндилар энг кўп тўпланиб қолган қисмлари танланган.

“Мақсадимиз аҳолида экологик маданиятни шакллантириш ва бу борада ўрнак бўлиш.

Биз тозалайдиган жойда асосан пластик идишлар, қоғоз ва сигарета қолдиқлари кўп экан. Умуман, энг кўп чиқинди ҳам шулар. Шунинг ўзи ҳам аҳолида экологик маданият етишмаслигидан далолат” дейди Низомжон Исломов.


Тозалик тадбирида қатнашган “Покиза инсонлар” кўнгиллилар жамияти асосчиси, блогер Ақида Ханум кўпчилик экология, атроф-муҳит, табиат деганда, маълум бир ташкилотларни тушинишини таъкидлади.

“Тўғри бу чиқинди бизники эмас, лекин шу юрт бизники. Ҳар ким оиласида кўрган тарбияни кўчада кўрсатади. ”,дейди блогер.


Маълумот учун, ”Покиза инсонлар” кўнгиллилар жамоаси 2019 йилда ташкил топган. Жамоанинг 10 дан зиёд аъзолари бор. Жамоа йиғишдан мақсад ободонлаштириш ходимларини маънан қўллаб-қувватлаш, одамларни атроф-муҳитга бўлган муносабатини ўзгартиришдан иборат.

    Бошқа янгиликлар