АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда талабларга жавоб бермайдиган деярли 5 тонна гўшт аниқланди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган "Юқори нуқта" постида Isuzu юк машинаси тўхт...

Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган "Юқори нуқта" постида Isuzu юк машинаси тўхтатилиб, текширилган. Бу ҳақда ЙХХХ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Текширув давомида транспортнинг юк бўлимида ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган 4900 кг гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилигини текшириш учун Булунғур тумани ҳайвонлар касалликлари диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказига экспертизадан ўтказиш учун юборилган.

    Бошқа янгиликлар