1

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 5,5 мингдан ошди

ДУНЁ 13.09.2023, 10:10
Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 5,5 мингдан ошди

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 5,5 минг кишидан ошди. Бу ҳақда 12 сентябрь, сешанба куни Қироллик ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ал-Ҳауз вилоятидаги зилзила оқибатида вафот этганлар сони 2901 тага етди. Шу билан бирга, ярадорлар сони 5530 кишига етди, дея хабар бермоқда Hespress.

Эслатиб ўтамиз, ушбу зилзила 8 сентябрь, жума куни содир бўлган эди. Табиий офат Эл-Хауз, Чичауа, Уарзазат провинсиялари ва Марракеш шаҳрига зарар етказган. Зарар кўрган ҳудудларда уяли алоқа ва электр таъминотида муаммолар мавжуд.

Бир кун аввал Ал-Арабия телеканали қурбонлар сони 2059 кишига етгани ҳақида хабар берган эди. Жароҳатланганлардан 1404 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилганди.

Россия президенти Владимир Путин Марокаш қироли Муҳаммад VI га ҳалокатли зилзила муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Шунингдек, Россия Фанлар академияси Ер физикаси институти сейсмик хавф лабораторияси раҳбари, физика-математика фанлари доктори Алексей Завялов қиролликда яна кучли зилзила кутилиши мумкин ёки йўқлигини айтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1