Президент Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бир соатдан ортиқ давом этди. Икки давлат раҳбарлари суҳбатни яккама-якка форматда давом эттирмоқда, дея хабар бермоқда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Унинг сўзларига кўра, Россия ҳар қандай “ташқаридан ҳайқириқлар”га қарамай, КХДР билан муносабатларни ўзаро манфаатли асосда қуришда давом этади. Кремл вакили Шимолий Корея “бизнинг яқин қўшнимиз” эканини таъкидлади.
"Ташқаридан келган ҳар қандай изоҳ ёки ҳайқириқларга қарамай, биз қўшниларимиз билан муносабатларни ўзимизга ва қўшниларимиз учун фойдали бўлган тарзда қурамиз", деди жаноб Песков "Россия"га берган интервьюсида.
Ким Чен Ин Россияга кеча, 12 сентябрь куни етиб келди. Улар “Восточний” космодромида жаноб Путин билан учрашди. Россия президенти “иқтисодий ҳамкорлик ва инсонпарварлик” масалаларини муҳокама қилишларини айтди.